Жорий йилнинг 6 апрель куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Бобур Мавлонов ҳамда Корея Республикасининг SAVE Inc. компанияси ижрочи директори Жеон ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот аввалида томонлар ўз компаниялари фаолияти ҳамда бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган истиқболли инновацион лойиҳалар юзасидан батафсил маълумот алмашдилар.
Музокаралар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, маҳсулот сифатини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва замонавий агротехнологияларни жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида витаминлаштириш усуллари, ўғитлардан самарали фойдаланиш ҳамда экинларни зараркунандалар ва ҳашаротлардан ҳимоя қилишга қаратилган илғор ечимлар юзасидан фикр алмашилди.
Конструктив ва ишчан руҳда ўтган музокаралар якунида томонлар юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор тажриба алмашиш ҳамда қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келгуси қадамларни белгилаб олдилар.