BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
23.04.2026 / Без рубрики

БАҲОРГИ ЭКИН МАВСУМИДА ҚОВОҚЧИЛИКНИНГ ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН МОДЕЛИ: BMB HOLDING ТАЖРИБАСИ

21.04.2026 / Без рубрики

“РОСТОК” ВА “ТРОЙКА” КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

16.04.2026 / Без рубрики

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

15.04.2026 / Без рубрики

ҚИРҒИЗИСТОН ВА ПОЛЬША ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13.04.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БРЕНД-АМБАССАДОРИ ШАХМАТ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕР!

06.04.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 6 апрель куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Хитойнинг етакчи инновацион компанияларидан бири – ENMOTECH директори жаноб Лу Жифенг ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

​Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2011 йилда асос солинган ENMOTECH компанияси бугунги кунда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва интеллектуал таҳлил қилиш бўйича дунёдаги илғор IT-ечимлар етказиб берувчилардан бири ҳисобланади.

​Музокаралар давомида ахборот технологиялари соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, хусусан, замонавий рақамли платформаларни Ўзбекистон бозорига татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, ENMOTECH вакили маълумотлар базасини бошқариш тизимларини оптималлаштиришга қаратилган инновацион ишланмаларни тақдим этар экан, ушбу технологиялар мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида иш самарадорлигини оширишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

​Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувларга эришдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring