Жорий йилнинг 17 декабрь куни BMB HOLDING бош директорининг ўринбосари Хайрулла Набижонов пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этди.
Мазкур тадбирда Эроннинг 70 дан ортиқ етакчи компаниялар вакиллари ҳамда 100 нафардан зиёд маҳаллий тадбиркор, вазирлик ва идоралар вакиллари ўзларининг турли йўналишдаги илғор таклиф ва ташаббуслари билан иштирок этдилар.
Форум доирасида BMB HOLDING вакили ҳамда Folad Bam Mahan ижрочи директори Saber Hosseinpour, Pars Stone тижорат директори Mehrdad Safaghideh, Azaran Gostar Kesht-Shomal раҳбари Shahin Ebadi ва Эроннинг бир қатор бошқа йирик компаниялари ўртасида B2B форматида музокаралар ўтказилди.
Бўлиб ўтган музокаралар давомида томонлар ўз компанияларининг фаолият йўналишлари, амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган музокаралар якунида томонлар келгусида Ўзбекистон ва Эрон ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқиш ҳақида келишиб олдилар.