BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
23.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИДА ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

23.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА XINJIANG SHANGKUN HESHENG INTERNATIONAL TRADE ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

22.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

21.10.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛИ АГРОСАНОАТ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

21.10.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ЕВРОТОРГ” КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24.10.2026 / Без рубрики

BERLUSCONI FINANZIARIA БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Европа давлатларига амалга ошираётган бизнес сафари доирасида, жорий йилнинг 24 октябрь куни BERLUSCONI FINANZIARIA (Италия) компанияси президенти Паоло Берлускони билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Милан шаҳрида бўлиб ўтган бугунги мулоқот аввалги музокараларнинг мантиқий давоми бўлиб, илгари сурилган ташаббусларни амалий фаолиятга кўчириш ҳамда икки томонлама муносабатларни стратегик даражага олиб чиқиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
 
Берлусконилар оиласи билан кўп йиллар давомида шаклланган дўстона муносабатлар ва ўзаро ишончга асосланган алоқаларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Ушбу дўстлик ришталари ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни илгари суриш учун муҳим замин бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.
 
Учрашув давомида томонлар хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, замонавий Европа технологиялари ва илғор тажрибаларни жорий қилиш ҳамда турли соҳаларда истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
 
Музокараларнинг асосий йўналишларидан, энергетика, инфратузилма ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларида стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик инвестициявий лойиҳаларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўлди. Томонлар мазкур йўналишларда янги лойиҳаларни илгари суриш, замонавий технологиялар ва халқаро тажрибани жалб этиш ҳамда инвестициявий ҳамкорликнинг самарали механизмларини шакллантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
 
Шунингдек, энергетика ва инфратузилма тармоқларида узоқ муддатли иқтисодий самарадорликни таъминлашга қаратилган йирик қўшма ташаббусларни молиялаштириш, уларни босқичма-босқич амалга ошириш ҳамда самарали бошқарув механизмларини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Музокаралар якунида томонлар кўриб чиқилган масалалар бўйича амалий ишларни жадаллаштириш, лойиҳаларни батафсил ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
 
Мазкур мулоқот BMB HOLDING ва BERLUSCONI FINANZIARIA ўртасида янги стратегик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш ҳамда узоқ муддатли инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
 
Дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашув якунида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Паоло Берлусконини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.
 
Европа мамлакатлари бўйлаб бизнес сафари доирасида бўлиб ўтадиган кейинги музокаралар, шунингдек, уларнинг натижалари ҳақида саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот бериб борамиз.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring