BMB HOLDING ва Қозоғистон Республикаси: амалий ҳамкорликнинг янги босқичи

2025 йил 26 июнь куни BMB HOLDING ташқи иқтисодий ҳамкорлик доирасида Қозоғистон Республикаси билан ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим музокараларни амалга оширди. Шу куни BMB HOLDING Кузатув Kенгаши раиси Бекзод Маматкулов ҳамда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ҳузуридаги Савдо қўмитаси раиси Айдар Абилдабеков ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат […]

BMB HOLDING – Лондондаги “Made in Uzbekistan” ярмаркасида

Жорий йилнинг 20–25 июнь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси кўмагида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида BMB HOLDING ўзининг экспортбоп, экологик тоза ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлари билан фаол иштирок этмоқда. Ярмарка доирасида холдингимиз таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқарилаётган чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги […]

Мўғулистондаги “Made in Uzbekistan” кўргазмасида BMB Za’faron маҳсулоти намойиш этилмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Мазкур ташриф олдидан жорий йил 23 июнь куни Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон–Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси очилди, унда ўзбек ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари, хусусан, BMB Za’faron маҳсулоти ҳам […]

Аёллар ва илм: BMB HOLDING иштирокида муҳим ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилмоқда

Илм-фан, таълим ва инновация — жамият тараққиётининг устувор йўналишлари. Айнан шу соҳаларда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш эса барқарор келажак пойдеворидир. BMB HOLDING ўз фаолиятида нафақат инвестицион ва бизнес лойиҳаларда, балки ижтимоий-маънавий соҳада ҳам кучли масъулиятни ҳис этган ҳолда, хотин-қизларнинг илм-фан ва таълимдаги иштирокини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади. 2025 йил 20 июнь куни Жиззах вилоят мусиқали […]

BMB HOLDING Қозоғистондаги иш сафари якунланди: GRAMAD RETAIL билан учрашув

BMB HOLDING делегацияси, Бош директорнинг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов раҳбарлигида, Қозоғистон Республикасига амалга оширилаётган экспорт миссияси доирасида Шимкент шаҳридаги GRAMAD RETAIL савдо тармоғи категория бўйича менежери Александр Ельшин билан учрашув ўтказди. GRAMAD RETAIL — Жанубий Қозоғистонда жадал ривожланаётган йирик чакана савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. 2019 йили асос солинган ушбу тармоқ […]

Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 20 июнь куни BMB HOLDING бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида томонлар икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини, бу эса ишбилармон доиралар учун кенг […]

BMB HOLDING ДЕЛЕГАЦИЯСИ ШИМКЕНТДАГИ F-MART РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

2025 йил 17 июнь куни Шимкент шаҳрида, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шакалиевнинг Тошкентдаги BMB HOLDING бош офисига амалга оширган ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси доирасида, холдинг делегациясининг Бош директор ўринбосари Хайрулла Набижонов бошчилигида F-Mart супермаркетлар тармоғи тижорат директори Оксана Черепанова билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди. 📦 Кун тартибидаги асосий масала — ўзбек […]

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА ИНТЕГРАЦИЯ ВАЗИРИ БИЛАН МУЗОКАРА ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 14 июнь куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Қозоғистон Республикасининг расмий делегация аъзолари, хусусан, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамқулов ва «UZKAZTRADE» компанияси бошқарув раиси Бауыржан Ғайсалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ва […]

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ОЧМОҚДА

2025 йил 13 июнь куни BMB HOLDINGнинг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар бўйича бош директор ўринбосари Xайрулла Набижонов ҳамда Германиянинг Uz Trade House Germany компанияси бош директори жаноб Жонни Бакос ўртасида муҳим ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, муҳокамаларда хавф-хатарларни олдини олиш бўйича халқаро мутахассис Мустафа ал-Аммар ҳам иштирок этди. Конструктив мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон заъфаронини […]

BMB HOLDING ВА АҚШНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИЎРТАСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2025 йил 11 июнь куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда OMNIA Unlimited компанияси ҳамкори Тимур Аласания ва CalCity Industrial Park компанияси раҳбари Степан Чурчю ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, музокаралар чоғида томонлар ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тўғридан-тўғри хорижий сармояларни Ўзбекистон иқтисодиётига […]