Жорий йилнинг 20–25 июнь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси кўмагида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида BMB HOLDING ўзининг экспортбоп, экологик тоза ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлари билан фаол иштирок этмоқда.
Ярмарка доирасида холдингимиз таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқарилаётган чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек жаҳон бозорида ўз ўрнини топаётган BMB Za’faron бренди остидаги заъфарон маҳсулотлари кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.
Намойиш этилаётган асосий маҳсулотлар:
Органик тарзда етиштирилган ва қайта ишланган мева-сабзавотлар;
Қурутилган ва сублимация қилинган маҳсулотлар;
Тиббий ва гўзаллик соҳаларида кенг қўлланиладиган, юқори сифатли ўзбек заъфарони — BMB Za’faron.
Лондондаги ушбу нуфузли платформа нафақат маҳсулотларимизнинг юқори сифати ва рақобатбардошлигини намойиш этиш, балки халқаро ҳамкорлар билан манфаатли келишувларга эришиш, янги экспорт шартномаларини имзолаш, шу орқали Ўзбекистоннинг агросаноат салоҳиятини кенг тарғиб қилиш имкониятини яратмоқда.
BMB HOLDING мамлакатимизда инвестиция, қайта ишлаш ва экспорт соҳаларида етакчи бўлиш билан бир қаторда, миллий маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш, “Made in Uzbekistan” брендини дунёда кенг танитиш йўлида ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
BMB HOLDING Ахборот хизмати