ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭРОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 18 июнь куни BMB HOLDING тижорат директори Бекзод Йўлдошев ҳамда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси вакиллари иштирокида эронлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги […]
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 18 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Қуантыров билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар, стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқалари сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, икки давлат раҳбарлари томонидан амалга […]
BMB HOLDING ДЕЛЕГАЦИЯСИ V ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ ПЛЕНАР СЕССИЯСИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиёнинг энг йирик инвестиция платформаларидан бири ҳисобланган V Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур форумда дунёнинг 99 мамлакатидан 8 мингдан ортиқ иштирокчи, жумладан, давлат идоралари раҳбарлари, халқаро молия институтлари экспертлари, йирик инвесторлар ҳамда бизнес доиралари вакиллари иштирок этмоқда. 17 июнь куни форумнинг асосий тадбирларидан бири – пленар […]
ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИСИ БИЛАН НАВБАТДАГИ САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 16 июнь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гвидо Де Санктис билан учрашув ўтказди. Мулоқот аввалида томонлар Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари йилдан-йилга изчил ривожланиб бораётгани, савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик кўлами кенгайиб, ўзаро манфаатли алоқалар янги босқичга кўтарилаётганини мамнуният билан қайд […]
ФРАНЦИЯ ДАВЛАТ ИНВЕСТИЦИЯ БАНКИ BPIFRANCE БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 15 июнь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Франция давлат инвестиция банки – Bpifranceнинг MENA, Туркия ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Павло Стергард ва маслаҳатчиси Амандин Сент Лу ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган мулоқот давомида меҳмонларга BMB HOLDINGнинг экспорт, агросаноат, қурилиш ва инвестиция йўналишларида амалга ошираётган лойиҳалари, шунингдек, халқаро ҳамкорликни […]
ПРЕСС-РЕЛИЗ:BMB HOLDING ТОМОНИДАН ЗОМИН ТУМАНИДА “ZA’FARON PREMIUM HOTEL” МЕҲМОНХОНА МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туризм соҳасини жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳамда Зомин туманини халқаро туризм марказларидан бирига айлантиришга қаратилган қарор ва ташаббуслари ижроси доирасида “Ўзсаноатқурилишбанк” молиявий кўмагида BMB HOLDING томонидан навбатдаги лойиҳа ишга туширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари […]
МАЛАЙЗИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 14 май куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Малайзиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Илхам Туа бин Иллиас ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида меҳмонга BMB HOLDING таркибидаги корхоналарнинг асосий фаолият йўналишлари, экспорт салоҳияти, амалга оширилаётган қўшма инвестиция лойиҳалари ҳамда бугунги кунда эришилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Элчи Илхам Туа бин Иллиас бугунги […]
COSTCO РАҲБАРИЯТИ БИЛАН НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки BMB HOLDING “Made in Uzbekistan” миллий бренди остидаги маҳсулотларни халқаро бозорларда кенг тарғиб қилиш ва экспорт географиясини янада кенгайтириш борасида изчил фаолият олиб бормоқда. Хусусан, АҚШнинг йирик савдо тармоқларидан бири бўлган Costco Wholesale билан йўлга қўйилган ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик бу борадаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Мазкур ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 7 май куни […]
ФИЛАДЕЛЬФИЯ ШАҲРИДА НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Аввал хабар берганимиздек, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Америка Қўшма Штатларида 3-6 май кунлари бўлиб ўтган SelectUSA инвестиция саммитида иштирок этди. Мазкур саммит доирасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 7 май куни мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида MIR TRANSPORTATION компанияси асосчиси Мирюсуф Мирсабиров билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида Холдинг томонидан […]
ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-АВСТРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 7 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Австрия элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон–Австрия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форумда икки мамлакатнинг 100 нафардан ортиқ ишбилармон доиралари, йирик компаниялар, давлат ташкилотлари ва молиявий институтлари вакиллари иштирок этди. Тадбир Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда технологик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат […]