BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
12.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ва JIZZAX ORGANIC ўртасида қишлоқ хўжалигида истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

11.07.2025 / Voqealar

Янги экспорт келишуви: Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон Корея бозорига чиқади

10.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING корпоратив сиёсатида гендер мувозанати

08.07.2025 / Без рубрики

Германия бозорига экспортни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

27.06.2025 / Voqealar

Матбуот куни муносабати билан BMB HOLDING медиа ходимларини тақдирлади

18.02.2025 / Kompaniyadagi yangiliklar

АВСТРИЯ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 17 февраль куни BMB HOLDING Бош офисида Австрия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси тижорат маслаҳатчиси Рудольф Лукавски билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш йўлида

Ўзбекистон ва Австрия ишбилармонлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар сўнгги йилларда жадал ривожланиб бормоқда. Мазкур учрашувда ҳам мавжуд ҳамкорлик алоқалари таҳлил қилиниб, товар айланмасини янада ошириш борасида аниқ таклифлар илгари сурилди.

Ҳолдинг маҳсулотларининг Австрияга экспорт ҳажми ошиши кутилмоқда

Қолаверса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг, жумладан, чуқур қайта ишланган озиқ-овқат ҳамда заъфаронли маҳсулотларни Австрияга экспорт қилиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш, бозор талабларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифат стандартларини юқори даражага олиб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, Австрия компаниялари ва ташкилотларини Ўзбекистондаги истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳақида хабардор қилиш, бизнес шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring