BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
10.11.2026 / Без рубрики

​ЭСТОНИЯНИНГ OPERAIL КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

05.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ЕВРОТОРГ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

02.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

31.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING: ИСПАНИЯ БИЛАН АГРОСАНОАТ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

30.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

12.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни BMB HOLDING департаменти директори Бобир Яхяев ҳамда Хитойнинг “Zhongyuan Zhengding” компанияси ва “Wuyin Culture” ташкилоти директорлар кенгаши раиси Инь Чжунцзе ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди.
 
Мулоқот аввалида маданий туризм, меҳмондўстлик индустрияси ва спорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий алмашинувларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, BMB HOLDING тасарруфидаги меҳмонхона ва ресторанлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, хитойлик сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш, Хитой туристик компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма туристик дастурларни ишлаб чиқиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Хитой ташкилотлари ва ишбилармонлик ассоциациялари тадбирларини Холдингнинг HoReCa объектларида ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
 
Спорт йўналишида эса футбол ва бокс соҳаларида тажриба алмашиш, замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур ташаббуслар спорт таълими сифатини ошириш, малакали мураббийлар тайёрлаш ва ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши мумкинлиги қайд этилди.
 
Шу билан бирга, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси, Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқуловнинг Хитойга кутилаётган ташрифи доирасида мамлакатнинг етакчи ишбилармон доиралари ва йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этиш, халқаро кўргазма ва инвестициявий форумларда иштирок этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган мулоқот якунида томонлар илгари сурилган ташаббусларни атрофлича ўрганиш, уларнинг ташкилий ва иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистонда амалга ошириш истиқболларини баҳолаш бўйича ишчи мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring