BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
11.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА USGTF ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШНИНГ COSTCO ЙИРИК САВДО ТАРМОҒИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШДА БЎЛИБ ЎТГАН БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАРДА ИШТИРОК ЭТДИ

10.12.2025 / Без рубрики

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ АГРОМАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

05.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING БОШҚАРУВИ ТАРКИБИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

14.04.2025 / Yangiliklar

ҚОЗОҒИСТОН КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 14 апрель куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Қозоғистон Республикаси cавдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев ўртасида видеоконференцалоқа тарзида мулоқот бўлиб ўтди. Унда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар марказида асосий эътибор жорий йилнинг 15 март куни томонлар ўртасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш ҳамда ҳамкорликнинг янги қирраларини белгилаб олишга қаратилди.

Шунингдек, Ҳолдинг таркибидаги корхоналар томонидан етиштирилаётган юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш, бунда Қозоғистоннинг «QazTrade» aкциядорлик жамияти имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда маҳсулотларни улгуржи тарқатиш тармоқларига етказиш механизмлари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, мамлакатнинг озиқ-овқат таъминоти заҳирасига Ҳолдинг маҳсулотларини етказиб бериш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Бу йўналишдаги ҳамкорлик нафақат икки томонлама савдо айланмасини оширишга, балки минтақавий озиқ-овқат барқарорлигига ҳам ижобий ҳисса қўшиши таъкидланди.

Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида, қозоғистонлик ишбилармонлар билан биргаликда замонавий савдо-логистика «Ҳаб»ини ташкил этиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар. Ушбу «Ҳаб» Ўзбекистон маҳсулотларининг Қозоғистон орқали бошқа бозорларга чиқишини осонлаштириш, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Самарали ва ишчан руҳда ўтган онлайн учрашув якунига кўра, апрель ойининг учинчи декадасида Ўзбекистон делегациясининг Қозоғистонга ишчи ташрифини ташкил этишга ҳамда экспорт-импорт шартномаларини имзолашга келишиб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring