Жорий йилнинг 20 май куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгашининг доимий аъзоси Карим Давлетмендов ҳамда Europe CEI GCC компанияси бошқарув раиси маслаҳатчиси Станислас Хенрион ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда асосий эътибор заъфарон, заъфаронли маҳсулотлар ҳамда чуқур қайта ишланган шок ва акустик усулда музлатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа мамлакатларига экспорт қилиш масалаларига қаратилди.
Ўз навбатида, меҳмонга Ҳолдинг корхоналарининг қуввати ва экспорт салоҳияти, маҳсулот сифатини назорат қилиш тизими ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, маҳсулот етказиб бериш, логистика масалалари ва шартномавий-ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли таклифларни тайёрлашга ва ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида навбатдаги музокараларни ўтказишга келишиб олинди.