BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
21.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ХИТОЙ БОЗОРИДАГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ КЕНГАЙТИРАДИ

19.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING КОРЕЯНИНГ ИННОВАЦИОН МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

14.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ЕТАКЧИ ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

12.11.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

10.11.2026 / Без рубрики

​ЭСТОНИЯНИНГ OPERAIL КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

26.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ICG КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Европа мамлакатлари бўйлаб амалга ошираётган бизнес сафари доирасида, 26 октябрь куни Цюрих шаҳрида ICG компанияси таъсисчиси Петер Пал билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Маълумот учун, ICG Цюрих шаҳрида жойлашган халқаро инвестиция гуруҳи бўлиб, хусусий капитал, кредитлаш ва бошқа молиялаштириш йўналишларида фаолият юритади. Ушбу тажриба ва молиявий имкониятлар лойиҳани ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда унинг амалий истиқболларини белгилаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
 
Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири – Ўзбекистонда техник каннабис етиштириш, уни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотларни Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишга қаратилган лойиҳа бўлди. Томонлар мазкур йўналишнинг инвестициявий имкониятларини, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш ва маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб бериш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
 
Музокаралар давомида ICG томонидан лойиҳа доирасида етиштириладиган ва қайта ишланадиган маҳсулотларни тўлиқ харид қилишга тайёр эканлиги билдирилди. Бу эса ишлаб чиқаришдан тортиб, маҳсулотларни халқаро бозорларга етказиб беришгача бўлган жараёнларни ўзаро мувофиқлаштириш ва лойиҳанинг узоқ муддатли тижорий истиқболларини шакллантириш учун муҳим аҳамият касб этади.
 
Бўлиб ўтган учрашув BMB HOLDINGнинг халқаро инвестициявий алоқаларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш йўналишларини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг навбатдаги муҳим босқичи бўлди.
 
Европа мамлакатлари бўйлаб бизнес сафари доирасида бўлиб ўтадиган кейинги музокаралар, шунингдек, уларнинг натижалари ҳақида саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот бериб борамиз.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring