Жорий йилнинг 10 июнь куни IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва HT Holding раиси Роберто Туччи ҳамда расмий делегацияга бошчилик қилаётган Италиянинг Ломбардия ҳудуди губернатори жаноб Атилио Фонтана билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий, агросаноат ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар. Зaъфарон плантацияларини кенгайтириш, юқори қўшилган қийматга эга сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Италия делегацияси раҳбари олий даражадаги икки томонлама сиёсий мулоқотни кенгайиб бориши муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Италияга ва Италия Бош вазирининг Ўзбекистонга ўзаро ташрифлари икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги меъморчилигини шакллантиришга хизмат қилди.
Шунингдек, у мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги изчил сиёсатни юқори баҳолади.
Жаноб Атилио Фонтана заъфаронни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш бўйича Ўзбекистон-Италия қўшма лойиҳасининг кўлами ва салоҳиятини мамнуният билан эътироф этиб, унинг Европа бозори учун долзарблиги ҳамда келажакдаги ўсиш истиқболларини алоҳида қайд этди.
Бундан ташқари, Италиянинг Ломбардия ҳукумати томонидан BMB HOLDING`нинг НТ Holding билан биргаликда Милан футбол клубига хомийлиги ҳамда бошқа ташаббус ва саъй ҳаракатларини юқори даражада баҳоланиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкам кўприги сифатида эътироф этилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш, икки томон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, экспортга йўналтирилган ташаббусларни илгари суриш бўйича келишувга эришдилар.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ломбардия губернатори Атилио Фонтана BMB HOLDING раҳбари Бекзод Маматқуловни келгусида Ломбардияга муҳокама этилган истиқболли лойиҳалар юзасидан навбатдаги музокараларни олиб бориш учун алоҳида ташриф буюришни таклиф этди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати