BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
10.01.2026 / Без рубрики

BMB AGRO КОРХОНАСИ FSSC 22000 ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛДИ

09.01.2026 / Без рубрики

BMB-NRC AGROLOGISTICS ФАОЛИЯТИДА ЗАМОНАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯ УСКУНАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

09.01.2026 / Без рубрики

БУЮК БРИТАНИЯНИНГ VANNIN HEALTHCARE КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

29.12.2025 / Без рубрики

АРНАСОЙНИНГ ШЎРХОК ЕРЛАРИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШДА BMB AGRO ТАЖРИБАСИ

25.12.2025 / Без рубрики

STALOGISTIC КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.06.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ОЧМОҚДА

2025 йил 13 июнь куни BMB HOLDINGнинг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар бўйича бош директор ўринбосари Xайрулла Набижонов ҳамда Германиянинг Uz Trade House Germany компанияси бош директори жаноб Жонни Бакос ўртасида муҳим ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, муҳокамаларда хавф-хатарларни олдини олиш бўйича халқаро мутахассис Мустафа ал-Аммар ҳам иштирок этди.

Конструктив мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон заъфаронини Германия Федератив Республикасига экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Германия компанияси вакиллари ушбу маҳсулотни Европа бозорида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашишга тайёр эканликларини билдириб, унинг рақобатбардошлиги, афзалликлари ва ЕИ истеъмолчилари орасида ортиб бораётган талаб ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Заъфарондан ташқари, жаноб Жонни Бакос BMB HOLDING’нинг бошқа юқори сифатли маҳсулотларига ҳам қизиқиш билдирдилар. Жумладан, сублимацияланган ва табиий усулда қуритилган мевалар ва сабзавотлар, томат пастаси, олма пюреси, шунингдек, экспорт салоҳиятига эга бўлган мевали мурабболар каби маҳсулотлар ҳам узоқ муддатли шартномалар доирасида ўрганиб чиқилиши таклиф этилди.

Учрашув доирасида муҳокама қилинган яна бир муҳим масала — BMB HOLDING таркибидаги корхоналарга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласи бўлди. Хусусан, Uz Trade House Germany вакиллари Германия сармояларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт логистикаси каби стратегик йўналишларда йўналтириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

Мазкур музокаралар BMB HOLDINGнинг Европа давлатлари билан самарали ва барқарор иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инновацион ёндашувлар асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга қаратилган стратегиясининг изчил давоми сифатида хизмат қилади.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring