BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
14.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

13.02.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА ЛИДЕРЛИК – БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

13.02.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–АҚШ: САМАРАЛИ САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЁРҚИН МИСОЛИ

12.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН–СУРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

12.02.2026 / Без рубрики

ЛАТВИЯНИНГ GO PLAY КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

08.07.2025 / Без рубрики

Германия бозорига экспортни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

BMB HOLDING халқаро бизнес алоқаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлида изчил ишлар олиб бормоқда. Европалик ҳамкорлар томонидан катта қизиқиш уйғотган йўналишлардан бири — Жиззах вилоятида жойлашган ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган замонавий корхона — BMB AGRO PLUS ҳисобланади.

2025 йил 7 июль куни Ҳолдинг бош директори ўринбосари Мансур Қулматов ва Германиянинг Saatenberg H&C GmbH компанияси бош директори Игорь Безридний ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Қишлоқ хўжалиги хомашёсини озиқ-овқат ва комбикорма саноати учун импорт ва экспорт қилишга ихтисослашган ушбу компания 25 йиллик тажрибага эга ва Европа бозорида мустаҳкам ўринга эга.

Музокаралар чоғида томонлар ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Асосий эътибор, BMB AGRO PLUS томонидан ишлаб чиқарилаётган қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Германия бозорига етказиб бериш масаласига қаратилди.

Хусусан, замонавий технологиялар асосида тайёрланаётган қуритилган мевалар ва сабзавотларга катта қизиқиш билдирилди. Мазкур маҳсулотлар халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ҳамда зарур экспорт сертификатларига эга.

Учрашув арафасида Saatenberg H&C GmbH делегацияси BMB AGRO PLUS корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Меҳмонлар технологик жараён, сифат назорати, логистика инфратузилмаси ва автоматлаштириш даражасини юқори баҳолади.

BMB HOLDING мазкур ташрифни ўз лойиҳаларининг халқаро бозордаги жозибадорлигининг яна бир тасдиғи сифатида баҳолайди ва Германия ҳамда бошқа Европа давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистонни ишончли ҳамкор сифатида мустаҳкамлаш борасида изчил иш олиб боради.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring