BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
04.07.2026 / Без рубрики

ХИТОЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

26.06.2026 / Без рубрики

ХИТОЙЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН САВДО, ТУРИЗМ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

25.06.2026 / Без рубрики

ЭРОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЭКСПОРТ ВА ИНВЕСТИЦИЯ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.06.2026 / Без рубрики

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭРОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.06.2026 / Без рубрики

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

18.09.2025 / Без рубрики

BMB AGRO PLUS КОРХОНАСИДА ҚАЙТА ИШЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАР ГЕРМАНИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни BMB HOLDING’и билан ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Германиянинг Saatenberg H&C GmbH компанияси бош директори Игорь Безридний Жиззах вилоятида жойлашган BMB AGRO PLUS корхонасига ташриф буюрди.

Мазкур ташриф жорий йилнинг 7 июль куни Ҳолдинг бош офисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан бўлиб ўтган музокараларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ҳолдинг маъсуллари меҳмонни корхона фаолияти, хусусан, технологик жараёнлар, маҳсулот сифатини назорат қилиш тизими ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш жараёнлари билан яқиндан таништириб ўтдилар.

Шу билан бирга, томонлар томат концентрати ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Германия бозорларига экспорт қилиш бўйича шартнома имзолашга келишиб олдилар. Учрашув якунида Игорь Безридний BMB AGRO PLUS корхонасининг маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари ва фаолиятига юқори баҳо бериб, ҳамкорлик доирасидаги истиқболли келишувлар тез орада ўзининг амалий самарасини беришига ишонч билдирди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring