BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

06.08.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ: ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.08.2026 / Без рубрики

ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ B2B МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

03.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИ ШАҲРИДА ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

17.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING’ДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусан, мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва экспорт қилиш жараёнларини ўзаро боғланган ҳолда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада кластер тизимини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш устувор вазифалардан ҳисобланади.

Шу мақсадда BMB HOLDING таркибидаги “BMB Cherry Garden” корхонаси томонидан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида икки йилдан бери қаровсиз қолган ҳамда сув чиқмаган 500 гектар қўриқ ер майдонларида замонавий интенсив боғ барпо этишга киришилди. Эътиборлиси шундаки, яқин 2 йил ичида бу боғ майдонларини 2000 гектаргача кенгайтириш режалаштирилган.

Ушбу боғда илғор агротехнологиялар асосида, маҳаллий ҳамда Нидерландиядан келтирилган, инвитро усулида етиштирилган ва юқори экспортбоп хусусиятларга эга бўлган гилос кўчатлари экилади. Шу билан бирга, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида замонавий томчилатиб суғориш тизими ҳам жорий этилади.

Айни пайтда боғ ҳудудида дала майдонларига ишлов бериш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, ишчи-ходимлар учун зарур маъмурий бино, ётоқхона, ошхона ҳамда маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш учун омборхоналар қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Мазкур лойиҳа BMB HOLDING’нинг аграр соҳадаги навбатдаги йирик ташаббусларидан бири бўлиб, унинг тўлиқ ишга тушиши орқали нафақат маҳаллий иш ўринлари яратилади, балки мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring