BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
19.09.2026 / Без рубрики

SNACK VALLEY КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.09.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

16.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

12.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

08.09.2026 / Без рубрики

ҚУВАЙТ БОЗОРИГА МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

25.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ABAC HOLLAND КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Европа давлатларига амалга оширилаётган ишчи ташриф доирасида жорий йилнинг 25 октябрь куни Амстердам шаҳрида BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Нидерландиянинг ABAC Holland компанияси Президенти Марко Минне ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Маълумот учун, ABAC HOLLAND компанияси боғдорчилик ва қишлоқ хўжалигида 40 йилдан ортиқроқ тажрибага эга бўлиб, ҳозирда йилига 1,5 миллиондан ортиқ мева кўчатлари ва резавор буталарни Европа бозорларига экспорт қилади.

Компания асосан олма, нок ва гилос кўчатларини етиштириш ва жаҳон бозорларига экспорт қилиш, “Knip-tree” ва “3K-tree” каби илғор дарахт тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда мижозлар талабига мос инновацион боғдорчилик ечимларини тақдим этиш билан шуғулланади.

Учрашув давомида Нидерландия катта тажрибага эга бўлган боғдорчилик соҳасидаги илғор технологиялар, инновацион усулларда кўчат етиштириш тизимлари ҳамда томонлар ўртасида яқин келажакда режалаштирилаётган ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Жиззах вилояти Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманлари ҳудудида барпо этилаётган йирик гилос боғларида Нидерландияда етиштирилган кўчатларни экиш, Европа стандартлари асосида замонавий боғ тизимларини барпо этиш ва ABAC Holland мутахассисларини юртимизга таклиф этиш ва шу орқали хориж тажрибасини маҳаллий шароитга татбиқ этиш амалий режалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича самарали келишувга эришилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring