BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.02.2026 / Без рубрики

ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

14.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

13.02.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА ЛИДЕРЛИК – БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

13.02.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–АҚШ: САМАРАЛИ САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЁРҚИН МИСОЛИ

12.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН–СУРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

17.01.2026 / Без рубрики

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17 январь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбут Атамкулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.

Шу билан бирга, ҳар икки давлат Президентлари томонидан амалга оширилган олий даражадаги ташрифлари ўзаро ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилгани, ушбу сиёсий мулоқотлар натижасида икки қардош мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар изчил равишда ривожланиб бораётгани ҳам мамнуният билан таъкидланди.

Музокаралар давомида BMB HOLDING тизимидаги корхоналар томонидан етиштирилган ва чуқур қайта ишланган маҳсулотларни Қозоғистон бозорларига экспорт қилиш ҳажмларини кенгайтириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, мева-сабзавот ва чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини буюртма асосида Қозоғистон истеъмолчиларига етказиб беришни йўлга қўйиш режалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Томонлар таъкидлаганидек, икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасидаги келишувлар, шунингдек, йирик корхона ва ташкилотлари билан йўлга қўйилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик натижасида 2025 йилнинг ўзида Қозоғистон бозорларига 40 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспорт қилинган.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, айниқса, жорий йилнинг апрель ойининг биринчи ўн кунлигида режалаштирилаётган BMB HOLDING раҳбариятининг Қозоғистон Республикасига ишчи ташрифи, қардош давлатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва инвестициявий ҳамкорликни изчил равишда ривожлантириш, шунингдек, 2026 йилда Қозоғистон Республикасига мамлакатимизда етиштирилган ва чуқур қайта ишланган экспортбоп маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширишга қаратилган амалий тадбирларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring