BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

06.08.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ: ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.08.2026 / Без рубрики

ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ B2B МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

03.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИ ШАҲРИДА ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

24.07.2026 / Без рубрики

АВТОМОБИЛСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 23 июль куни BMB HOLDING вакиллари ва AI Automotiv Central Asia Trading Corporation бош директори Чэнь Цзе ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
 
Музокаралар аввалида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари доирасида автомобилсозлик саноати, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт-логистика ва инвестиция соҳаларидаги истиқболли йўналишлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
 
Хусусан, жаҳон автомобиль саноатида кузатилаётган замонавий тенденциялар, жумладан, электр ва гибрид транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, ушбу жараёнларда рақамли ечимлар ва интеллектуал бошқарув тизимларини татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инновацион ва энергия самарадорлиги юқори бўлган автомобилларга бўлган талабнинг барқарор ўсиб бораётгани қайд этилди. Шу муносабат билан сервис хизматлари, эҳтиёт қисмлар таъминоти ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
 
Томонлар AI Automotiv Central Asia Trading Corporation томонидан Хитой автомобилларини Ўзбекистон бозорига етказиб бериш, дилерлик тармоғини кенгайтириш, сервис инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мижозларга замонавий хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
 
Шунингдек, BMB HOLDINGнинг туризм ва консалтинг соҳаларидаги тажрибасини инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда туристик транспорт хизматларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар туристик логистика инфратузилмасини такомиллаштириш, халқаро тажрибани жорий этиш ҳамда мазкур йўналишда қўшма ташаббусларни амалга ошириш юзасидан таклифларни илгари сурдилар.
 
Конструктив руҳда бўлиб ўтган музокаралар якунида томонлар ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, автомобилсозлик, транспорт-логистика, туризм ва консалтинг соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни изчил давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring