BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
19.09.2026 / Без рубрики

SNACK VALLEY КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.09.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

16.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

12.09.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

08.09.2026 / Без рубрики

ҚУВАЙТ БОЗОРИГА МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

20.07.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING – AEEX ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Жорий йилнинг 20 июль куни BMB HOLDING вакиллари ҳамда Хитойнинг Xinjiang Asia-Europe International Trading Center (AEEX) раҳбари Чжан Хунпин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари сўнгги йилларда мустаҳкамланиб, иқтисодий ҳамкорлик янги суръат билан ривожланаётгани алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, мазкур мулоқот икки мамлакат бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги амалий алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.

Музокаралар давомида AEEX халқаро савдо-логистика марказининг халқаро савдо, логистика, электрон тижорат ва маркетинг соҳаларидаги имкониятлари, шунингдек, хорижий ҳамкорлар учун тақдим этилаётган хизматлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда етиштирилаётган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитой бозорига олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, мош, нўхат, қизил ва оқ ловия каби дуккакли маҳсулотларни AEEX савдо-логистика платформаси орқали Хитой истеъмолчиларига етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шу ўринда, бугунги кунда Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилиш учун 27 турдаги маҳсулот бўйича фитосанитар ва ветеринар рухсатлар олингани қайд этилди. Бу эса икки мамлакат ўртасида агросаноат маҳсулотлари савдосини янада кенгайтириш учун мустаҳкам ҳуқуқий ва амалий асос яратаётгани таъкидланди.

Томонлар BMB HOLDINGнинг инвестициявий ва экспорт салоҳияти ҳамда AEEXнинг халқаро савдо платформаси имкониятларини уйғунлаштирган ҳолда халқаро кўргазмалар, бизнес форумлар, B2B форматдаги учрашувлар, савдо миссияларини ташкил этиш, шунингдек, истиқболли экспорт ва инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашдилар.

Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар мазкур мулоқотни узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим амалий қадам сифатида баҳоладилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring