BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.02.2026 / Без рубрики

ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

14.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

13.02.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА ЛИДЕРЛИК – БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

13.02.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–АҚШ: САМАРАЛИ САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЁРҚИН МИСОЛИ

12.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН–СУРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

29.01.2026 / Без рубрики

BERLUSCONI FINANZIARIA ПРЕЗИДЕНТИ ПАОЛО БЕРЛУСКОНИ БИЛАН САМАРАЛИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

29 январь куни Рим шаҳрида италиялик ҳамкорнинг таклифига асосан, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда унинг яқин ҳамкори, BERLUSCONI FINANZIARIA компанияси Президенти Паоло Берлускони ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Маълумот учун, BERLUSCONI FINANZIARIA компанияси бугунги кунда Италия ҳамда қатор Европа мамлакатларида водород ва аммиак ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик саноат корхоналари қурилиши билан шуғулланиб келмоқда.

Шунингдек, компания сув сатҳида қуёш электр станцияларини қуриш йўналишида 15 йилдан ортиқ вақтдан бери самарали фаолият юритиб келмоқда.

Бундан ташқари, умумий қиймати 1,5 миллиард евро бўлган янги йирик аэропорт қурилиш лойиҳаси ҳам BERLUSCONI FINANZIARIA томонидан амалга оширилмоқда, бу компаниянинг саноат ва инфратузилма соҳасидаги салмоқли тажрибасини намоён этади.

Музокаралар давомида томонлар мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни кенг миқёсда жалб этиш ҳамда Европанинг замонавий технологиялари ва илғор тажрибаларини жорий этиш йўналишларида кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Жумладан, италиялик ҳамкор  билан эришилган келишувларга асосан, Ўзбекистонда маиший ва хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалиётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Самарали ва дўстона руҳда ўтган мулоқот якунларига кўра, Бекзод Маматқулов яқин келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, тоғ-кон, фойдали қазилмалар, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш лойиҳаларини мамлакатимизда амалга ошириш ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида жаноб Паоло Берлусконини Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring