Жорий йилнинг 30 январь куни BMB HOLDING Халқаро муносабатлар департаменти директори Анвар Муминов ҳамда Италиянинг Rustichella d’Abruzzo компанияси президенти Жанлуижи Педуззи ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Rustichella d’Abruzzo компанияси Италияда узоқ йиллик тарихга эга йирик паста маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи премиум брендлардан биридир.
Мулоқот давомида жаноб Педуззи BMB HOLDING фаолияти, унинг таркибига кирувчи корхоналар ҳамда амалга оширилаётган қўшма инвестицион лойиҳалари билан батафсил танишиб чиқди.
Шунингдек, Rustichella d’Abruzzo компанияси президенти Ҳолдинг томонидан Жиззах вилоятида BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон табиий маҳсулотига катта қизиқиш билдирди.
Хусусан, меҳмонлар ҳамкорликда заъфаронни паста маҳсулотлари таркибида қўллаш орқали кенг туркумдаги заъфаронли паста маҳсулотларини ишлаб чиқариш истиқболлари юзасидан ўз таклифларини илгари сурдилар.
Шу билан бирга, Rustichella d’Abruzzo компанияси президенти паста маҳсулотларини Ҳолдинг тизимида фаолият юритиб келаётган премиум ресторан ва меҳмонхоналар тармоғига етказиб бериш, шунингдек истиқболда ушбу маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида дистрибуция қилиш бўйича ҳам аниқ таклифларни билдириб ўтди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва юқорида қайд этилган масалалар юзасидан келгусида аниқ режаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.