BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
22.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

21.10.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛИ АГРОСАНОАТ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

21.10.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ЕВРОТОРГ” КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.10.2026 / Без рубрики

SIAL PARIS 2026: BMB HOLDING ХАЛҚАРО БИЗНЕС ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

20.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ХИТОЙНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

02.02.2026 / Без рубрики

ИНДОНЕЗИЯНИНГ ЙИРИК ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 2 февраль куни мамлакатимизнинг Индонезия Республикасидаги элчихонаси кўмагида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Жакарта шаҳрида Индонезия озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ассоциацияси раиси Адҳи Лукман ҳамда ушбу мамлакатнинг энг йирик тадбиркорлари саналган Arena Group Andalan компанияси Президенти Виянто Аламисаҳ билан музокаралар ўтказди.

Маълумот учун, Индонезия озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ассоциацияси мамлакатдаги ушбу соҳада фаолият юритувчи 400га яқин компанияларни бир ерга жамлаган бўлиб, соҳавий стандартлар ва сифат назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва бизнес ҳамкорлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга ихтисослашган ташкилотдир.

Arena Agro Andalan компанияси эса Жанубий-Шарқий Осиё минтақасида озиқ-овқат ингредиентларини ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланиб, йиллик қуввати 500 минг тоннадан ортиқ турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятига эга.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда истиқболли қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги мавжуд салоҳиятни инобатга олган ҳолда, жорий глобал ва минтақавий иқтисодий шароитларда компаниялар салоҳиятидан келиб чиқиб, янги йўналишлар ва уларни амалга оширишга қаратилган механизмларни шакллантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашув якунида Б.Маматқулов муҳокама қилинган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида индонезиялик ҳамкорларни мамлакатимизга таклиф қилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring