BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
20.10.2026 / Без рубрики

SIAL PARIS 2026: BMB HOLDING ХАЛҚАРО БИЗНЕС ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

20.10.2026 / Без рубрики

ПАРИЖ ШАҲРИДА BPIFRANCE БИЛАН ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

16.10.2026 / Без рубрики

ГЕРМАНИЯНИНГ KÄRCHER КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ОCИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИ ЎРТАСИДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ХИТОЙНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий конференцияси бўлиб ўтди.
 
Мазкур конференцияда BMB HOLDING Инвестиция лойиҳаларига консалтинг хизмати кўрсатиш департаменти директори Бобир Яхяев иштирок этиб, Холдингнинг инвестициявий салоҳияти, фаолият йўналишлари ва истиқболли лойиҳаларини Хитой ишбилармон доиралари вакилларига тақдим этди.
 
Тақдимот давомида инвестицияларни жалб қилиш, халқаро савдо алоқаларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва агросаноат соҳаларидаги лойиҳаларни ривожлантириш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Конференция доирасида Хитойнинг бир қатор компаниялари вакиллари билан B2B учрашувлари ва музокаралар ўтказилди. Жумладан, “Шаньси Синьцзычэнь Технолоджи” компанияси Бош директори Чжан Руои, “Хуаюань халқаро қуруқлик порти” компаниялар гуруҳи вакили Чжан Сяосянь, “Шаньси провинцияси қурилиш инвестиция гуруҳи” хорижий лойиҳалар бўлими бошлиғи ўринбосари Ван Фэн, “Синьцзычэнь” технологик компанияси бош директори Чжан Пэнцзи, “Цзиньтянь Хэчуан Юнь Нэньюань” компанияси бош директори Ли Юнцян ҳамда “Юаньгун Энерджи Технолоджи” компанияси халқаро бозор бўлими мудири Цзя Сяося билан музокаралар олиб борилди.
 
Учрашувларда энергетика, қурилиш, замонавий технологиялар, транспорт-логистика ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Хитой компанияларининг илғор тажрибаси ва технологик салоҳиятини ўрганиш, истиқболли инвестиция йўналишларини аниқлаш ва амалий ташаббусларни ишлаб чиқиш имкониятлари кўриб чиқилди.
 
Мазкур тадбир BMB HOLDING учун Шаньси провинциясининг ишбилармон доиралари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва янги инвестиция имкониятларини ўрганиш учун муҳим майдон бўлди.
 
Хитой компаниялари вакиллари билан ўтказилган музокаралар Холдингнинг халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, истиқболли инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлди. Келгусида музокараларни изчил давом эттириш, аниқ лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш режалаштирилган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring