BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.07.2026 / Без рубрики

АВТОМОБИЛСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24.07.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ АГРОТЕХНОЛОГИК ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

23.07.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ИЧКИ МЎҒУЛИСТОН АВТОНОМ ТУМАНИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.07.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING – AEEX ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧИ

18.07.2026 / Без рубрики

ИРОҚ КУРДИСТОНИ БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

25.02.2026 / Без рубрики

BMB GARDENS’НИНГ ҒАЛЛАОРОЛДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

BMB GARDENS томонидан Ғаллаорол туманида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида интенсив боғ барпо этишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу – ҳудудда замонавий боғдорчиликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Айни пайтда янги боғ ҳудудида тайёргарлик ва қурилиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Жумладан, сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳовуз барпо этилди ҳамда янги қудуқлар қазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мутахассислар томонидан барча ишлар техник талаблар асосида олиб борилаётгани ер майдонларини самарали суғориш имкониятини кенгайтиради.

Мазкур ҳудудда сувни тежаш мақсадида томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилиниб, инвитро усулида етиштирилган гилос кўчатларини экиш режалаштирилган.

Интенсив боғ усули сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қисқа муддатда юқори ҳосилдорликка эришиш ҳамда маҳсулот сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса нафақат ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, балки экспорт салоҳиятини ошириш имконини ҳам беради.

Шу билан бирга, корхона ҳудудида маъмурий офис биноси, ходимлар учун ошхона, қишлоқ хўжалиги техникаларини сақлаш учун махсус жойлар ва бошқа инфратузилма объектлари қурилмоқда. Янги бинолар ишчи-хизматчилар учун замонавий ва қулай меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилади.

Изчил давом этаётган бунёдкорлик ишлари корхонанинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси асосида фаолият юритаётганини кўрсатади.

Яқин келажакда барпо этилаётган объектлар ишга туширилиши натижасида интенсив боғдорчилик йўналишида юқори ҳосилдорликка эришиш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш кутилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring