BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
18.06.2026 / Без рубрики

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭРОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

17.06.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ДЕЛЕГАЦИЯСИ V ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ ПЛЕНАР СЕССИЯСИДА ИШТИРОК ЭТДИ

16.06.2026 / Без рубрики

ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИСИ БИЛАН НАВБАТДАГИ САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

15.06.2026 / Без рубрики

ФРАНЦИЯ ДАВЛАТ ИНВЕСТИЦИЯ БАНКИ BPIFRANCE БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

22.05.2026 / Без рубрики

ПРЕСС-РЕЛИЗ:BMB HOLDING ТОМОНИДАН ЗОМИН ТУМАНИДА “ZA’FARON PREMIUM HOTEL” МЕҲМОНХОНА МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

18.06.2026 / Без рубрики

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 18 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Қуантыров билан учрашув ўтказди.
 
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар, стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқалари сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, икки давлат раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган очиқ ва конструктив сиёсат натижасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.
 
Учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, агросаноат, туризм, озиқ-овқат саноати, экспорт-импорт операциялари, логистика ҳамда бошқа истиқболли йўналишлардаги ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Томонлар мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар. Шунингдек, Бекзод Маматқуловнинг жорий йил август ойида Қозоғистон Республикасига амалга ошириши режалаштирилган ташрифи юзасидан ҳам мулоқот қилдилар. Қозоғистон томони мазкур ташриф доирасида учрашувлар ташкил этиш, ишбилармон доиралар вакиллари билан самарали мулоқотларни йўлга қўйиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканини билдирди.
 
Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамқулов иштирокида бўлиб ўтган учрашув якунида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring