BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
02.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

31.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING: ИСПАНИЯ БИЛАН АГРОСАНОАТ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

30.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

29.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

28.10.2026 / Без рубрики

ЕВРОПА БОЗОРЛАРИГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 6 август куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Малайзиянинг Jaafar Industries SDN. BHD. компанияси ижрочи директори Фатен Жаафар хоним ўртасида видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди.

Мазкур мулоқот жорий йилнинг 15 июль куни BMB HOLDING бош офисида ўтказилган учрашувнинг мантиқий давоми бўлиб, унда аввал эришилган келишувларни амалий босқичга олиб чиқиш ҳамда ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини Малайзия ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари бозорларига экспорт қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, туризм соҳасида, хусусан, тиббиёт туризми йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш истиқболлари мулоқотнинг диққат марказида бўлди.

Томонлар чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда улар асосида муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар. Шу билан бирга, малайзиялик инвесторлар иштирокида истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар юқорида қайд этилган йўналишларда амалий ҳамкорликни изчил давом эттириш, аниқ қўшма лойиҳаларни шакллантириш ҳамда Ўзбекистон ва Малайзия ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring