BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
05.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ЕВРОТОРГ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

02.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

31.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING: ИСПАНИЯ БИЛАН АГРОСАНОАТ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

30.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

29.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

28.10.2026 / Без рубрики

“TURON XALQARO BIZNES KLUBI” ДОИРАСИДА ИОРДАНИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 27 октябрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “TURON XALQARO BIZNES KLUBI”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 600 нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни бирлаштирган мазкур бизнес майдони ишбилармон доиралар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва янги бизнес имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
 
Ушбу тадбирда BMB HOLDING департаменти директори Бобир Яхяев ҳам иштирок этди. Маросим доирасида ташкил этилган кўргазмада BMB Za’faron бренди остидаги маҳсулотлар намойиш қилиниб, иштирокчиларга холдингнинг маҳсулотлари ва экспорт салоҳияти билан танишиш имконияти яратилди.
 
Дастур доирасида Иорданиянинг “Zahret Altafeellah” компанияси ижрочи директори Муҳаммад Муса Амро билан ўрнатилган мулоқот шу куннинг ўзида BMB HOLDING бош офисида давом эттирилди. Унда холдинг департаменти директори Мансур Мусаев иштирок этиб, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
 
Музокараларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ривожлантириш, экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, BMB HOLDING томонидан етиштирилаётган ва экспорт қилинаётган маҳсулотларни Иордания бозорига етказиб бериш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Учрашув давомида “Zahret Altafeellah” компанияси ижрочи директори мош, нўхат ва ловия маҳсулотларига қизиқиш билдириб, улар бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
 
Конструктив руҳда ўтган музокаралар якунида маҳсулотларни етказиб бериш шартлари, нархлари ва ҳажмларини ўзаро келишиш, шунингдек, келгусидаги савдо операцияларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш юзасидан мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.
 
Мазкур мулоқот BMB HOLDINGнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ва Яқин Шарқ бозорларида янги савдо алоқаларини йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларининг муҳим давоми бўлди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring