BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
22.09.2025 / Без рубрики

NETHERLANDS FRUIT SOLUTIONS UZBEKISTAN КООРДИНАТОРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

18.09.2025 / Без рубрики

BMB AGRO PLUS КОРХОНАСИДА ҚАЙТА ИШЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАР ГЕРМАНИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ

17.09.2025 / Без рубрики

ВЕНГРИЯНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУҲТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

17.09.2025 / Без рубрики

УМИДА ОМОНОВА — ХАЛҚАРО ШАХМАТ ГРОССМЕЙСТЕРИ!

17.09.2025 / Без рубрики

РОССИЯНИНГ ҚАТОР КОМПАНИЯЛАРИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

01.05.2025 / Без рубрики

“ИННОПРОМ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ – 2025” ХАЛҚАРО САНОАТ КЎРГАЗМАСИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Жорий йилнинг 28–30 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “CAEx Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2025” халқаро саноат кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди. Мазкур тадбир Марказий Осиё минтақасидаги йирик саноат ҳамкорлик платформаларидан бири сифатида эътироф этилиб, унда Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Саудия Арабистони, Туркия ҳамда БАА каби давлатлардан жами 10 мингдан зиёд делегат иштирок этди.

Кўргазма доирасида қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларда фаолият юритувчи етакчи корхоналар ўзларининг илғор технологик ечимлари, замонавий ускуналари ҳамда тайёр саноат маҳсулотларини намойиш этдилар. Майдони 4 000 квадрат метрни ташкил этган Ўзбекистон миллий экспозициясида 100 дан ортиқ маҳаллий компания томонидан 500 дан зиёд турдаги маҳсулот намуналари тақдим қилинди.

Хусусан, тадбирда фаол қатнашган BMB HOLDING вакиллари хорижий тадбиркорларга Ҳолдингнинг салоҳияти, унинг таркибидаги корхоналарда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шунингдек, B2B форматида ўтказилган учрашувлар давомида ўнлаб хорижий компаниялар вакиллари билан самарали музокаралар олиб борилиб, келгусида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.

Хулоса қилиб айтганда, “ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2025” кўргазмаси Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида саноат соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги инвестициявий лойиҳаларни жалб этиш ҳамда ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш йўлида муҳим аҳамият касб этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring