Куни кеча BMB HOLDING департаменти директори Бобир Яхяев Ўзбекистондаги Хитойлик тадбиркорлар ассоциацияси раиси Лю Дэвэнь билан учрашди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, туризм ва консалтинг соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, Хитой компаниялари билан савдо ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, BMB HOLDING делегациясининг Хитойга кутилаётган ташрифи доирасида етакчи ишбилармонлар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида Италия компанияси билан ҳамкорликда Бахмал туманида BMB Za’faron бренди остида амалга оширилаётган заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳасига эътибор қаратилди.
Музокараларда BMB HOLDING тасарруфидаги меҳмонхона ва ресторанлар имкониятларидан фойдаланиш, хитойлик сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш, Хитой туристик компаниялари билан алоқаларни кенгайтириш ҳамда ассоциация тадбирларини HoReCa объектларида ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот якунида таъкидланганидек, мазкур учрашув BMB HOLDING ва Хитой ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янги йўналишларда ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятларни очишга хизмат қилади.