ГРУЗИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 30 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Бош директорининг халқаро муносабатлар, инвестициялар ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Грузиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг маслаҳатчи вакили Ираклий Кванчахадзе ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув кун тартибидан икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, Ҳолдинг таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган, қайта […]
ҚОЗОҒИСТОННИНГ ҚИЗИЛОРДА ВА ТУРКИСТОН ВИЛОЯТЛАРИ БИЛАН САВДО АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 29 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилояти ҳокими ўринбосари Зебешев Ардак Темирханович ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Козбеков Талгат Жапарханович бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки қўшни мамлакат — Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда янада ривожланаётганлиги […]
BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ АКМАЛ МАМАТҚУЛОВ ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ ФАХРИЙСИГА АЙЛАНДИ

Жорий йилнинг 28 апрель куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши аъзоси Маматқулов Акмал Жабборқуловичга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Ўзбекистон спорти ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти учун Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлар кенгашининг “Ўзбекистон спорт фахрийси” […]
ЎМОН СУЛТОНЛИГИНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРА ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 25 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Бош директорининг халқаро муносабатлар, инвестициялар ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Ўмон Султонлигининг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида меҳмонларга Ҳолдинг фаолиятининг қамрови, хусусан, заъфарон етиштириш, озиқ-овқат саноати, хизмат кўрсатиш соҳаси, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, ижтимоий аҳамиятга эга […]
АҚШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 24 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Океан ортини забт этаётган миллий маҳсулотлар Учрашув аввалида, элчи жаноблари Ҳолдинг тизимидаги яқинда ишга туширилган корхоналар, эришилган ютуқлар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар фаолияти билан таништирилди. Шунингдек, АҚШнинг […]
ВЕНА ШАҲРИДА ҚЎШМА КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

Жиззах вилоятининг инвестицион жозибадорлигини намойиш этиш, халқаро ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида жорий йил 23–24 апрель кунлари Зомин туманида «Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025» бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида BMB HOLDING ҳамтаъсисчиси Азиз Маматқулов ва AGROTEC HANDELS (Австрия) компанияси Президенти Борис Кандов ўртасида […]
АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шу кунларда BMB AGRO PLUS корхонасининг иссиқхоналарида замонавий агротехнологиялар ёрдамида соғлом ва сифатли кўчатлар етиштирилмоқда. Бу жараён нафақат юқори ҳосилдорликка эришиш, балки деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш каби муҳим мақсадларни ҳам қамраб олган. Мазкур иссиқхоналарда маҳаллий тупроқ, иқлим шароитига мослашган, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, экспортбоп маҳсулот берадиган навлар танлаб олиниб, махсус […]
ОЗАРБАЙЖОН КОМПАНИЯЛАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 22 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Бош директорининг халқаро муносабатлар, инвестициялар ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда икки давлат президентлари ташаббуси билан ташкил этилган Озарбайжон-Ўзбекистон инвестиция компанияси Бош директор маслаҳатчиси Заур Бек билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама […]
AGROTEC HANDELS (АВСТРИЯ) КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 21 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда AGROTEC HANDELS компанияси Президенти Борис Кандов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашув Б.Маматқулов бошчилигидаги делегациянинг жорий йил январь ойида Европа Иттифоқи мамлакатларига, хусусан, Австрияга амалга оширган манфаатли ташрифи давомида эришилган истиқболли келишувларнинг мантиқий давоми ва амалий ижросига бағишланди. Эслатиб ўтамиз, […]
ҚОЗОҒИСТОННИНГ АКТОБЕ ВИЛОЯТИ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН САВДО АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 18 апрель куни BMB HOLDING Бош директорининг халқаро муносабатлар ва инвестициялар бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Актобе вилояти ҳокими ўринбосари Абзал Абдикаримов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида BMB HOLDINGнинг асосий фаолият йўналишлари ҳамда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказилди. Шунингдек, кун тартибидан ўзаро инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш […]