BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
27.08.2026 / Без рубрики

СОСЕДИ САВДО ТАРМОҒИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

26.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

25.08.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИДАГИ B2B МУЛОҚОТДАН ЖИЗЗАХДАГИ ЭКСПОРТ ЛОЙИҲАСИГАЧА

07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

21.04.2025 / Без рубрики

AGROTEC HANDELS (АВСТРИЯ) КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 21 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда AGROTEC HANDELS компанияси Президенти Борис Кандов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув Б.Маматқулов бошчилигидаги делегациянинг жорий йил январь ойида Европа Иттифоқи мамлакатларига, хусусан, Австрияга амалга оширган манфаатли ташрифи давомида эришилган истиқболли келишувларнинг мантиқий давоми ва амалий ижросига бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, Вена шаҳрида ўтказилган музокаралар якунида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзолаш бўйича келишувга эришилган эди. Ушбу келишувлар Венада замонавий Австрия-Ўзбекистон қўшма корхонасини ташкил этиш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда Ўзбекистонда етиштирилган, чуқур қайта ишланган, юқори қўшилган қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нафақат Австрия, балки бутун Европа бозорига тизимли равишда етказиб бериш механизмини йўлга қўйишни назарда тутади.

Бугунги кун тартибидан айнан шу келишувларнинг амалий ижросини жадаллаштириш масалалари ўрин олди. Хусусан, Вена шаҳрида ташкил этилган Австрия-Ўзбекистон қўшма корхонасининг бошқарув тузилмасини шакллантириш, Европа бозори талабларига мос келадиган, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар (заъфарон, мева-сабзавот консервалари, қуритилган мевалар ва бошқалар) рўйхатини аниқлаштириш, сифат стандартларига мувофиқликни таъминлаш, узлуксиз ва самарали логистика занжирини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши нафақат BMB HOLDINGнинг халқаро майдондаги нуфузини оширади, балки Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга, юқори сифатли ўзбек маҳсулотларининг Европа бозорида муносиб ўрин эгаллашига ҳамда янги иш ўринлари яратилишига салмоқли ҳисса қўшади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring