“АГРОДИАЛОГ – 2026”: МИНТАҚАВИЙ АГРАР КООПЕРАЦИЯ ВА АМАЛИЙ КЕЛИШУВЛАР

Жорий йилнинг 18-21 февраль кунлари Бишкек шаҳрида “АгроДиалог – 2026” халқаро форуми бўлиб ўтди. Анжуманда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Бакыт Торобаев иштирок этиб, аграр тармоқда минтақавий шерикликни кенгайтириш ва ўзаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида урғу берди. Форум кун тартибидан соҳада инновацион ечимларни жорий […]
BRITISH UZBEK SOCIETY РАҲБАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 19 февраль куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда British Uzbek Society директори Ева Новикова ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, хусусан қуритилган сабзавотлар ва музлатилган маҳсулотларни Буюк Британия бозорига экспорт қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.Музокараларда маҳсулотларнинг сифат талабларига мувофиқлиги, сертификатлаштириш […]
МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ХИТОЙДАГИ ЭЛЧИСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 19 февраль куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида томонлар Ўзбекистон ва Хитой мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари кундан-кунга ривожланиб, янги босқичга кўтарилиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Шу билан бирга, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар […]
ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йилнинг 16 февраль куни Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Уалид Фук Жиззах вилоятига ташрифи давомида BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB-NRC Agrologistics ҳамда BMB AGRO PLUS корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди. Холдинг Таъсисчилар кенгаши аъзоси Азиз Маматқулов ҳамда Франция элчиси Уалид Фук иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида икки давлат ўртасида агросаноат ва […]
BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 14 февраль куни пойтахтимиздаги INTERCONTINENTAL HOTEL TASHKENT меҳмонхонасида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгашининг Кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Холдинг Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, Таъсисчилар кенгаши аъзолари ҳамда ижро органи раҳбарлари қатнашдилар. Кун тартибидан 2025 йил якунлари таҳлили ва 2026 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини мақсадли амалга ошириш истиқболлари билан боғлиқ бўлган масалалар ўрин олди. […]
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА ЛИДЕРЛИК – БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

Жорий йилнинг 13 февраль куни BMB HOLDING тизимига кирувчи шуъба ва қўшма корхоналарнинг 40 нафардан ортиқ раҳбар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқарув академиясида “Корпоратив стратегик бошқарув” йўналиши бўйича малака ошириш курсларини муваффақиятли якунлади. Ушбу таълим дастури Ҳолдингда инсон капитали салоҳиятини ошириш, бошқарув самарадорлигини кучайтириш ва ички имкониятларни тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган […]
ЎЗБЕКИСТОН–АҚШ: САМАРАЛИ САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЁРҚИН МИСОЛИ

Жорий йилнинг 13 февраль куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Учрашувда таъкидланганидек, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланиб, инвестициявий […]
BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН–СУРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан илк бор ташкил этилган Ўзбекистон-Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Аъла Умар ал-Али бошчилигидаги бизнес вакилларидан иборат делегация ҳамда юртимизнинг турли соҳаларда фаолият юритиб келувчи қарийб 200 нафар тадбиркор қатнашди. Форум доирасида икки мамлакат ўртасида агросаноат, озиқ-овқат маҳсулотларини […]
ЛАТВИЯНИНГ GO PLAY КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 12 февраль куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Латвиянинг Go Play компанияси раҳбари Янис Эрглис ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув давомида BMB HOLDING таркибига кирувчи корхоналар, амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар шунингдек, қурилиш, саноат ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган истиқболли ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди. Шундан сўнг, Go Play компанияси […]
КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Жорий йилнинг 9 февраль куни BMB HOLDING тизимидаги 40 нафардан ортиқ шуъба ва қўшма корхоналари раҳбар ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Корпоратив стратегик бошқарув” йўналиши бўйича махсус малака ошириш курслари бошланди. Мазкур ўқув дастурлари ҳар йили ташкил этилиб, ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ҳамда уларда мавжуд, аммо […]