BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
13.04.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БРЕНД-АМБАССАДОРИ ШАХМАТ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕР!

07.04.2026 / Без рубрики

ЛАТВИЯНИНГ EUROIMPEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

06.04.2026 / Без рубрики

КОРЕЯНИНГ SAVE INC. КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

06.04.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

27.03.2026 / Без рубрики

BMB ZA’FARON БРЕНДИ ЎЗБЕКИСТОН-ТОЖИКИСТОН ҚЎШМА САНОАТ КЎРГАЗМАСИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

20.02.2026 / Без рубрики

BRITISH UZBEK SOCIETY РАҲБАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 19 февраль куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда British Uzbek Society директори Ева Новикова ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, хусусан қуритилган сабзавотлар ва музлатилган маҳсулотларни Буюк Британия бозорига экспорт қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокараларда маҳсулотларнинг сифат талабларига мувофиқлиги, сертификатлаштириш жараёнлари, логистика масалалари ҳамда халқаро бозордаги рақобатбардошлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ева Новикова BMB HOLDING вакилларини жорий йилнинг 30 март – 1 апрель кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган IFE London халқаро озиқ-овқат кўргазмасида иштирок этиш учун таклиф қилди.

Мазкур кўргазма доирасида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлари стендини ташкил этиш, Буюк Британия ҳамда бошқа давлатлардан ташриф буюрадиган истиқболли ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш, янги шериклик муносабатларини йўлга қўйиш ва экспорт имкониятларини янада кенгайтириш режалаштирилаётгани таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, Буюк Британия бозорига чиқиш бўйича аниқ қадамларни белгилаш ҳамда тижорат таклифларини алмашишга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring