BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

06.08.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ: ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.08.2026 / Без рубрики

ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ B2B МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

03.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИ ШАҲРИДА ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

16.02.2026 / Без рубрики

ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йилнинг 16 февраль куни Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Уалид Фук Жиззах вилоятига ташрифи давомида BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB-NRC Agrologistics ҳамда BMB AGRO PLUS корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.

Холдинг Таъсисчилар кенгаши аъзоси Азиз Маматқулов ҳамда Франция элчиси Уалид Фук иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида икки давлат ўртасида агросаноат ва қайта ишлаш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида томонлар бугунги кунда BMB HOLDING корхоналарида халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларига мувофиқ қайта ишлаш амалиёти йўлга қўйилгани ва бу ўз навбатида Европа бозорларига, шу жумладан Францияга экспорт ҳажмини ошириш учун мустаҳкам замин яратаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур корхоналарда  жорий этилган замонавий агрологистика тизими, маҳсулотларни саралаш, сақлаш ва халқаро стандартлар асосида қадоқлаш жараёнлари меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, халқаро талабларга жавоб берадиган лабораторияси, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва экспорт олдидан сертификатлаш тизими юқори мартабали меҳмон томонидан алоҳида эътироф этилди.

Ташриф якунида Уалид Фук Жиззах вилоятида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусий сектор фаоллиги ва инновацион ёндашувлар юқори салоҳиятга эга эканини қайд этди. У икки давлат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, янги инвестициявий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Умуман олганда, жаноб элчининг мазкур ташрифи Ўзбекистон-Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва замонавий технологиялар трансферини фаоллаштиришда муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring