BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
21.06.2025 / Voqealar

Аёллар ва илм: BMB HOLDING иштирокида муҳим ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилмоқда

21.06.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING Қозоғистондаги иш сафари якунланди: GRAMAD RETAIL билан учрашув

20.06.2025 / Voqealar

Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

18.06.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ДЕЛЕГАЦИЯСИ ШИМКЕНТДАГИ F-MART РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

14.06.2025 / Voqealar

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА ИНТЕГРАЦИЯ ВАЗИРИ БИЛАН МУЗОКАРА ЎТКАЗИЛДИ

19.02.2025 / Kompaniyadagi yangiliklar

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 19 февраль куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Беларусь Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Александр Огородников билан учрашув бўлиб ўтди.

Савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик

Учрашув давомида мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавотлардан тайёрланган қўшилган қийматга эга маҳсулотларни Беларусь бозорига экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Маълумки, Ҳолдингнинг аграр йўналишдаги корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экологик жиҳатдан тоза ва юқори сифатли бўлиб, халқаро бозорда катта талабга эга.

Беларусь Республикасининг йирик савдо нуқталари орқали ушбу маҳсулотларни сотишни ташкил этиш, логистика ва тақсимот тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигини кенгайтириш, сут маҳсулотлари, уруғчилик ва гўшт маҳсулотларининг экспорт-импорти бўйича бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди.

Туризм соҳасидаги истиқболлар

Бу йўналишда меҳмонлар Ҳолдинг делегациясини жорий йил 28-29 март кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган туризм бўйича халқаро тадбирга таклиф этишди. Бу таклиф ўзаро туризм салоҳиятини ривожлантириш, сайёҳлик имкониятларини ўрганиш ва тажриба алмашиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси, бетакрор табиати Беларусь туристлари учун катта қизиқиш уйғотиши мумкинлиги қайд этилди.

Учрашув якунида савдо-иқтисодий ҳамда туризм йўналишидаги муносабатларни мустаҳкамлаш – бугунги глобал иқтисодий шароитда устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring