Жорий йилнинг 18 сентябрь куни BMB HOLDING бош директорининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Йўлдошев ва Snack Valley компанияси таъсисчиси Дэвид Элуа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот аввалида меҳмонга BMB HOLDINGнинг инвестициявий, консалтинг ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларидаги салоҳияти, хорижий инвесторлар билан ишлаш тажрибаси, экспорт-импорт операцияларини қўллаб-қувватлаш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари тақдим этилди.
Учрашувда BMB HOLDING корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга FDA рухсатномасининг мавжудлиги уларни АҚШ бозорига эркин экспорт қилиш учун қулай имконият яратиши таъкидланди.
Шунингдек, музокаралар давомида сублимация усулида тайёрланган маҳсулотларни АҚШ бозорига экспорт қилиш масаласига алоҳида қизиқиш билдирилди. Томонлар ушбу йўналишдаги мавжуд имкониятлар, маҳсулотларни Америка бозорида тақдим этиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш, истиқболли экспорт лойиҳаларини шакллантириш ва ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.