BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
02.11.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ГЕРМАНИЯ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

31.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING: ИСПАНИЯ БИЛАН АГРОСАНОАТ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

30.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

29.10.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

28.10.2026 / Без рубрики

ЕВРОПА БОЗОРЛАРИГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.09.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

​Жорий йилнинг 18 сентябрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Александр Огородников ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

​Мазкур мулоқот томонлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотлар экспортини Беларусь бозорига олиб чиқиш масалаларининг мантиқий давоми бўлди.

Музокаралар давомида яқин вақт ичида BMB HOLDING таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Беларусьдаги йирик чакана савдо тармоқларидан бири – “Евроторг”да тақдим этилиши кутилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Мазкур қадам Холдинг маҳсулотларининг Беларусь бозоридаги иштирокини кенгайтириш, янги харидорларга чиқиш ҳамда экспорт географиясини янада ривожлантириш учун муҳим имконият яратади.

​Шунингдек, ноябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Беларусь туроператорлари ва HoReCa соҳаси вакилларининг йирик анжуманида BMB HOLDINGнинг иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, мазкур тадбир доирасида Беларусь туристик салоҳиятини мамлакатимизда кенг тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

​Шунингдек, ресторан ва озиқ-овқат саноатидаги манфаатли лойиҳалар доирасида Беларусь ҳудудида BMB Za’faron ресторанларини ҳамда Ўзбекистонда Беларусь миллий ресторанларини очиш, Беларусьдан сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари импортини кўпайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

​Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган барча ташаббусларни аниқ амалий лойиҳаларга айлантириш ва ўзаро манфаатли алоқаларни изчил ривожлантиришга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring