BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
20.08.2026 / Без рубрики

НЬЮ-ДЕҲЛИДАГИ B2B МУЛОҚОТДАН ЖИЗЗАХДАГИ ЭКСПОРТ ЛОЙИҲАСИГАЧА

07.08.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

06.08.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА МАЛАЙЗИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

06.08.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ: ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.08.2026 / Без рубрики

ҲИНДИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ B2B МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

04.04.2025 / Kompaniyadagi yangiliklar

BMB HOLDING ВА “ИБРАТ ФАРЗАНДЛАРИ” ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ

Бугунги глобаллашув даврида хорижий тилларни билиш нафақат шахсий ривожланиш, балки корпоратив муваффақиятнинг ҳам муҳим омилига айланиб бормоқда. Шу мақсадда, BMB HOLDING ходимларининг касбий салоҳиятини янада ошириш йўлида навбатдаги қадамни ташлади.

Жорий йилнинг 4 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Бош директори Элёр Иброҳимов ҳамда “Ибрат фарзандлари” ННТ бошқаруви раиси, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг хорижий тилларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Рустам Қориев ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Табдир аввалида юртбошимиз ташаббуси билан хорижий тилларни самарали ва инновацион ёндашув асосида ўқитишга мўлжалланган "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ҳолдингнинг ижтимоий йўналишларга мўлжалланган лойиҳалари ва эришилган ютуқлари ҳақида маълумот алмашилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад -  биринчи навбатда ходимларнинг ҳам моддий, ҳам маънавий манфаатларига устунлик бериш, қолаверса, уларнинг малакасини ошириш орқали Ҳолдингнинг умумий рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган. “Ибрат фарзандлари” лойиҳасининг тил ўргатиш борасидаги илғор тажрибаси ва замонавий методикалари эса бу жараённинг юқори савияда ташкил этилишига замин яратади. 

Икки томон ўртасидаги бу каби ҳамкорлик келажакда Ўзбекистондаги бизнес ташкилотларининг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring