BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
13.04.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БРЕНД-АМБАССАДОРИ ШАХМАТ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕР!

07.04.2026 / Без рубрики

ЛАТВИЯНИНГ EUROIMPEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

06.04.2026 / Без рубрики

КОРЕЯНИНГ SAVE INC. КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

06.04.2026 / Без рубрики

ХИТОЙ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

27.03.2026 / Без рубрики

BMB ZA’FARON БРЕНДИ ЎЗБЕКИСТОН-ТОЖИКИСТОН ҚЎШМА САНОАТ КЎРГАЗМАСИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

09.04.2025 / Без рубрики

METRO CASH AND CARRY RUSSIA КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 9 апрель куни BMB HOLDING бош офисида METRO Cash and Carry Russia компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув кун тартибидан Ўзбекистонда етиштирилган ва чуқур қайта ишланган юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини METRO Cash and Carry Russia супермаркетлар тармоғи орқали россиялик харидорларга етказиб бериш масалалари ўрин олди. Муҳокамалар доирасида нафақат анъанавий сархил мева-сабзавотлар, балки замонавий бозор талабларига жавоб берадиган маҳсулот турлари – қуритилган, чуқур қайта ишланган ҳамда музлатилган мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда жаҳон бозорида, жумладан Россияда ҳам истеъмолчиларнинг талаблари ўзгариб бормоқда. Харидорлар нафақат маҳсулотнинг табиийлиги ва мазасига, балки унинг қулай қадоқланганлиги, узоқ муддат сақланиш имконияти ва халқаро сифат стандартларига мослигига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шу нуқтаи назардан, METRO каби йирик тармоқлар билан ҳамкорлик қилиш ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини жаҳон андозаларига мослаштириш ва экспорт географиясини кенгайтириш учун яна бир имкониятдир.

Музокараларнинг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири шунда бўлдики, METRO Cash and Carry Russia вакиллари Ўзбекистондан етказиб берилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар учун аниқ техник талаблар ва стандартлар рўйхатини, яъни «техник вазифа»ни тақдим этишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ҳолдинг вакиллари ва METRO Cash and Carry Russia ўртасидаги учрашув ва эришилган дастлабки келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари порлоқ эканлигини кўрсатмоқда. Энди асосий вазифа – тақдим этиладиган техник талаблар асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот етказиб беришни йўлга қўйишдан иборат. Бу йўлдаги муваффақият мамлакатимизнинг аграр салоҳиятини жаҳонга янада кенгроқ намоён этиш имконини беради.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring