Шафран от BMB Za'faron – надежное качество
Другие новости
22.04.2025 / Без рубрики

АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

22.04.2025 / Новости компании

ОЗАРБАЙЖОН КОМПАНИЯЛАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

21.04.2025 / Без рубрики

AGROTEC HANDELS (АВСТРИЯ) КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

18.04.2025 / Без рубрики

ҚОЗОҒИСТОННИНГ АКТОБЕ ВИЛОЯТИ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН САВДО АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

18.04.2025 / Без рубрики

ФРАНЦИЯ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

15.04.2025 / Без рубрики

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 15 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида, элчи жаноблари сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо бериб, мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити ва иқтисодий юксалиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этди. “Бу ижобий ўзгаришлар қардош мамлакатлар, жумладан, Қирғизистон билан ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратмоқда”, дея таъкидлади Д.Чотонов.

Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

Мулоқот давомида томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, агросаноат, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт-импорт операцияларини ривожлантириш, транспорт-логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Қирғизистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасидаги улкан салоҳияти ҳамда Ўзбекистонда мавжуд бўлган замонавий қайта ишлаш технологиялари ва логистика инфратузилмаси каби ўзаро бир-бирини тўлдирувчи жиҳатлар эътироф этилди. Шу нуқтаи назардан, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий лойиҳаларни йўлга қўйиш, қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини биргаликда оширишга келишиб олдилар.

Шунингдек, учрашув доирасида элчи Д. Чотонов Ҳолдинг тизимидаги корхоналар томонидан етиштирилган ва чуқур қайта ишланган, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар билан танишди ҳамда Б. Маматқуловни Қирғизистонга таклиф қилди. Ўз навбатида Б.Маматқулов боғдорчилик, чорвачилик ва туризм соҳаларига инвестиция киритишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар бу каби очиқ, дўстона ва самарали мулоқотлар қардош ва қўшни давлатлар ўртасидаги кўп қиррали стратегик шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам пойдевор яратишига қатъий ишонч билдирдилар.

Следите за нами в социальных сетях

Узнайте больше о наших решениях

Оставьте контактные данные и мы отправим вам презентацию