Жорий йилнинг 28 апрель куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши аъзоси Маматқулов Акмал Жабборқуловичга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Ўзбекистон спорти ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти учун Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлар кенгашининг “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди.
А.Маматқулов бошчилигида кўп йиллардан буён спорт инфратузилмасини яхшилаш, ёш спортчиларни рағбатлантириш, нуфузли мусобақаларни ташкил этиш ва уларда спортчиларининг муносиб иштирокини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ҳолдинг жамоаси фурсатдан фойдаланиб, ушбу юксак эътироф билан А.Маматқуловни самимий муборакбод этади ва халқимиз фаровонлиги, спортимиз ривожи йўлида амалга ошираётган саъй ҳаракатларида муваффақият ва зафарлар тилайди.