Жорий йилнинг 8 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон корпоратив спорт ассосациясининг фаолиятини йўлга қўйиш ва корпоратив спортни ривожлантиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва хусусий сектор вакиллари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 170 мингга яқин ходимлар бандлигини таъминлаган 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ–421-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ўртасида спорт ва жисмоний фаолликни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди ва унинг раиси этиб Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов сайланди, ижрочи директор сифатида Ш.Сатторов тайинланди.
Учрашувда корпоратив спортни ривожлантириш ва оммалаштириш, хусусан Ассоциация томонидан тадбиркорлар ўртасида спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкил қилиб борилиши ҳақида сўз борди ҳамда спорт инфратузилмасини яхшилаш ва ташкилий-услубий жиҳатдан унга Ўзбекстон Республикаси спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси кўмаклашиб бориши белгиланди.
Қуйидаги йирик бизнес вакиллари эса турли спорт турлари бўйича Ассоциация Бошқарув кенгаши аъзолари сифатида белгиланди:
〽️ BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси: Бекзод Маматқулов — футбол ва футзал;
〽️ Зафар Ҳошимов (“Korzinka”) — баскетбол;
〽️ Баҳодир Абдуллаев (“B.A.Holding”) — стол тенниси;
〽️ Мурод Назаров (“Murad Buildings”) — енгил атлетика.
✅ Шуниндек, учрашув давомида “AKFA GROUP” асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Ассоциация раисининг биринчи ўринбосари сифатида, «International Beverages Tashkent» МЧЖ ХК директорлар Кенгаши раиси Шуҳрат Эргашевни раис ўринбосари сифатида сайлаш таклифи билдирилди ва бу таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан корпоратив спортни ривожлантириш ҳамда тадбиркорлар орасида спорт мусобақаларини тизимли равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.