2025 йил 11 июнь куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда OMNIA Unlimited компанияси ҳамкори Тимур Аласания ва CalCity Industrial Park компанияси раҳбари Степан Чурчю ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, музокаралар чоғида томонлар ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тўғридан-тўғри хорижий сармояларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилиш, шунингдек, инновацион йўналишларда қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Хусусан, америкалик ишбилармон доира вакиллари Холдинг корҳоналарида сублимацияланган ва музлатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини АҚШ бозорига экспорт қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Шу билан бирга, музокара иштирокчилари ўртасида техник каннабис етиштириш ва қайта ишлаш бўйича истиқболли лойиҳа юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, музокарада шаҳсан қатнашган Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси жаноб Фурқат Сиддиқов мазкур учшрашув икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли қизиқиш ўсиб бораётганинини таъкидлади.
Мулоқот якунида томонлар ўзаро ишонч ва манфаатларга асосланган ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, муҳокама этилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган амалий чораларни ишлаб чиқиш борасида ўзаро келишувга эришдилар.
BMB HOLDING Ахборот хизмати