BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ва Бошқирдистон савдо вазирлиги ўртасида амалий музокаралар бўлиб ўтди

11.07.2025 / Voqealar

Янги экспорт келишуви: Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон Корея бозорига чиқади

10.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING корпоратив сиёсатида гендер мувозанати

08.07.2025 / Без рубрики

Германия бозорига экспортни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

27.06.2025 / Yangiliklar

Матбуот куни муносабати билан BMB HOLDING медиа ходимларини тақдирлади

21.06.2025 / Voqealar

Аёллар ва илм: BMB HOLDING иштирокида муҳим ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилмоқда

Илм-фан, таълим ва инновация — жамият тараққиётининг устувор йўналишлари. Айнан шу соҳаларда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш эса барқарор келажак пойдеворидир.

BMB HOLDING ўз фаолиятида нафақат инвестицион ва бизнес лойиҳаларда, балки ижтимоий-маънавий соҳада ҳам кучли масъулиятни ҳис этган ҳолда, хотин-қизларнинг илм-фан ва таълимдаги иштирокини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади.

2025 йил 20 июнь куни Жиззах вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган “Аёлларнинг илм фан ва таълим соҳасидаги иштироки, имкониятлари, тўсиқлари ва келажакдаги ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-услубий конференцияда BMB HOLDING ўзининг фаол иштироки билан яна бир бор бу соҳадаги ташаббускорлигини намоён этди.

Мазкур тадбир Жиззах вилояти ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда хотин-қизларнинг таълим ва илм-фанга бўлган салоҳиятини очиш, муваффақиятларини кенг тарғиб этиш, тўсиқлар ва муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Ҳолдинг томонидан илгари сурилган ғоя ва амалий таклифлар тадбир ташкилотчилари ва иштирокчилари томонидан юксак баҳоланди.

Компаниянинг аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган стратегияси нафақат ижобий муносабат уйғотди, балки унинг ижтимоий масъулиятли бизнес сифатидаги юксак мавқеини яна бир бор тасдиқлади.

Бу ҳамкорлик — илм ва инновация асосида шаклланадиган янги имкониятлар эшигидир. BMB HOLDING бундан кейин ҳам аёлларнинг илм-фан соҳасидаги ютуқларини рағбатлантириш ва янги авлод етакчиларини камол топтириш йўлида изчил ҳаракатни давом эттиради.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring