BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ва Бошқирдистон савдо вазирлиги ўртасида амалий музокаралар бўлиб ўтди

11.07.2025 / Voqealar

Янги экспорт келишуви: Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон Корея бозорига чиқади

10.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING корпоратив сиёсатида гендер мувозанати

08.07.2025 / Без рубрики

Германия бозорига экспортни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

27.06.2025 / Voqealar

Матбуот куни муносабати билан BMB HOLDING медиа ходимларини тақдирлади

23.06.2025 / Yangiliklar

Мўғулистондаги “Made in Uzbekistan” кўргазмасида BMB Za’faron маҳсулоти намойиш этилмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Мазкур ташриф олдидан жорий йил 23 июнь куни Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон–Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси очилди, унда ўзбек ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари, хусусан, BMB Za’faron маҳсулоти ҳам намойиш этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, BMB Za’faron кўпчиликнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Унинг шифобахш хусусиятлари ва ўзбек заминида етиштирилиш жараёнлари мўғулистонлик меҳмонлар ва тадбиркорларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, кўргазманинг юқори мартабали меҳмонлари орасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Мўғулистон Бош вазирининг ўринбосари Сайнбуянгийн Амарсайхан заъфарон маҳсулоти билан яқиндан танишиб, маҳсулот сифатини юқори баҳолашди.

Мазкур кўргазма янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ва Ўзбекистон миллий брендларини халқаро майдонда янада кенгроқ танитиш учун ажойиб имконият бўлиб хизмат қилмоқда.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring