BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШНИНГ COSTCO ЙИРИК САВДО ТАРМОҒИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШДА БЎЛИБ ЎТГАН БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАРДА ИШТИРОК ЭТДИ

10.12.2025 / Без рубрики

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ АГРОМАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

05.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING БОШҚАРУВИ ТАРКИБИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

27.11.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА PROPARCO ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

06.11.2025 / Без рубрики

СЛОВАКИЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Виктор Борецкий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Словакия муносабатлари йилдан-йилга ривожланиб, ўзаро ишончга асосланган мулоқот самараси сифатида мамлакатимизда савдо-иқтисодий ва инвестициявий муҳит яхшиланиб, ташқи савдо кўлами кенгайиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг меҳмонга BMB HOLDINGнинг асосий фаолият йўналишлари, ишлаб чиқариш қувватлари, инвестиция, экспорт ва савдо соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, жаноб Борецки BMB HOLDING тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга жаҳон бозорида қизиқиш тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган бир қатор агросаноат ҳолдинг раҳбарлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Словакия бозорларига мамлакатимизда етиштирилган ва қайта ишланган маҳсулотларни, жумладан BMB Za’faron бренди остида ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларни етказиб беришда амалий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Шу билан бирга, элчи мамлакатнинг йирик инвесторлари билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда футзал ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ўрнатиш борасида ҳам кўмаклашишини билдириб ўтди.

Умуман олганда, бўлиб ўтган учрашув конструктив ва ишчан руҳда ўтиб, эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Словакия мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришига муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши алоҳида таъкидланди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring