BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.02.2026 / Без рубрики

ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

14.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

13.02.2026 / Без рубрики

СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА ЛИДЕРЛИК – БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

13.02.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–АҚШ: САМАРАЛИ САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЁРҚИН МИСОЛИ

12.02.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН–СУРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

21.01.2026 / Без рубрики

ИТАЛИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Маълумки, жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони ўртасида Тошкент шаҳрида расмий учрашув бўлиб ўтган эди. Унда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга оид масалалар ўрин эгаллаган эди.

Олий даражада бўлиб ўтган мулоқот давомида эришилган келишувларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқаришга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишда юртимизнинг бизнес вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Шу маънода, жорий йилнинг 21 январь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Ўзбекистон Республикасида янги тайинланган Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гвидо Де Санктис ўртасида бўлиб ўтган учрашув юқорида қайд этилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Элчи Гвидо Де Санктис Италиянинг Finopera компанияси билан биргаликда Жиззах вилояти Бахмал туманида самарали амалга оширилаётган заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш инвестицион лойиҳасини Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг муваффақиятли намуналаридан бири сифатида алоҳида эътироф этиб ўтди.

Томонлар, шунингдек, мавжуд қўшма-инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш, янги инвестицияларни жалб қилиш, заъфарон плантациялари майдонларини янада кенгайтириш, маҳсулот экспорт ҳажмларини ошириш, ҳамда мазкур жараёнларга италиялик ҳамкорларнинг илғор технологиялари ва тажрибасини жалб этиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Бу ўз навбатида, Ўзбекистон ва Италия ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган умумий стратегия билан уйғун экани қайд этилди.

Музокаралар якунига кўра, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Италия Республикасига режалаштирилган ташрифи доирасида бир қатор Италиялик компаниялар билан қўшма инвестицион лойиҳаларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш белгиланди.

Умуман олганда, бўлиб ўтган учрашув конструктив ва ишчан руҳда ўтиб, эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring