BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.10.2026 / Без рубрики

ГЕРМАНИЯНИНГ KÄRCHER КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ОCИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИ ЎРТАСИДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

ЛИТВАНИНГ IMLITEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БЕЛАРУСЬ БОЗОРИДАГИ ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

09.10.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–ТОЖИКИСТОН: САВДО ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

06.05.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING МАҲСУЛОТЛАРИ ГОНКОНГДАГИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАДА НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон-Хитой иқтисодий форуми доирасида Гонконг шаҳрида “Made in Uzbekistan” кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорларга кириб боришида қўшимча шароитлар яратиш ҳамда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш учун қулай платформа бўлиб хизмат қилди.

Кўргазмада “Made in Uzbekistan” миллий бренди остидаги турли хил маҳсулотлар, жумладан агросаноат, қайта ишлаш ва қўшимча қиймат яратувчи йўналишлардаги экспортбоп маҳсулотлар намойиш этилди. Уларнинг қаторида BMB HOLDING томонидан BMB Za’faron бренди маҳсулотлари, шунингдек, чуқур қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари тақдим этилиб, кўргазма иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Тадбир давомида BMB HOLDING экспозициясига хорижий ишбилармон доиралар ва инвестиция компаниялари вакиллари ташриф буюриб, маҳсулот сифати, ишлаб чиқариш стандартлари ҳамда экспорт салоҳияти билан яқиндан танишдилар. Бу эса, ўз навбатида, янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга замин яратади.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро бозорларда илгари суриш, экспорт географиясини кенгайтириш ва глобал бренд сифатида “Made in Uzbekistan” нуфузини оширишда муҳим платформа бўлди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди раҳбари Жон Ли Ка-Чю ташриф буюриб, кўргазма билан яқиндан танишишар экан, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

Кўргазма доирасида ўтказилган B2B учрашувлар давомида янги экспорт йўналишлари, қўшма инвестиция лойиҳалари ва узоқ муддатли ҳамкорлик имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

BMB HOLDING халқаро майдонда ўз маҳсулотлари орқали миллий бренд нуфузини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда стратегик халқаро шерикликни ривожлантириш йўлида фаол ҳаракатини давом эттирмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring